Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кечиккан автомобил учун автосалондан мижозга 10 миллион сўм ундириб берилди

Кечиккан автомобил учун автосалондан мижозга 10 миллион сўм ундириб берилди

Фото:«Xabar.uz»

Бухоро тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Вобкент туманида яшовчи фуқаро Наврўзов Саъдуллодан мурожаат келиб тушди.

У ўз мурожаатида айтишича, «Ситора-авто савдо» МЧЖ билан «Nexia-3» AV-CS16 русумли автомошина сотиб олиш учун белгиланган тўловни амалга ошириб, шартнома қилган. Шартномага асосан, 2019 йил 1 январга қадар автомошина фуқарога етказиб берилиши белгилаб қўйилган. Агар ўз вақтида етказиб берилмаса, корхона томонидан ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4% миқдорида пеня тўланиши шартномада белгилаб қўйилган.

Аммо истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатда автомашина берилмаган.

Мурожаат вилоят жамиятлари мутахассислари томонидан ўрганилиб, натижасида фуқарога «Nexia-3» AV-CS16 автомошинаси олиб берилди, шунингдек истеъмолчининг аризасига биноан, кечиктирилган муддат бўйича пеня ҳисобланиб, корхона томонидан фуқарога 10 910 418 (ўн миллион тўққиз юз ўн минг тўрт юз ўн саккиз) сўм пеня пули тўланди.

Фото: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси

 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг