Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Камбағаллик рўйхатини тузиш эмас, сабаблари билан ишлаш керак!» Сенат раиси аҳоли таклифларини келтирди

«Камбағаллик рўйхатини тузиш эмас, сабаблари билан ишлаш керак!» Сенат раиси аҳоли таклифларини келтирди

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Айни вақтда, Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси давом этмоқда.

«Xabar.uz» мухбирига кўра, йиғилиш аввалида Сенат раиси камбағалликка қарши курашиш бўйича фикр билдириб ўтган эди.

Ялпи мажлис давомида Танзила Норбоева яна бир бор мавзуга қайтган.

«Ҳозирги ялпи мажлисимизни онлайн тарзда Ютуб, Фейсбук орқали аҳолимиз томоша қилишяпти ва жуда кўп фикр-мулоҳазаларини билдиришяпти. Жуда ҳам ўринли таклифлар беришяпти. Улардан таклиф бўляптики, камбағаллик рўйхатини тузиш эмас, сабаблари билан ишлаш, коррупцияни бартараф қилиш керак. Ундан ташқари, меъзонлари бўлиши, ажратилаётган маблағларнинг ўз ўрнида ишлатилишини таъминлаш керак.

Албатта, ҳамма таклифлар учун халқимизга раҳмат айтаман!» дея, таъкидлаган Сенат раиси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг