Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг суди нима учун қолдирилгани маълум бўлди
![Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг суди нима учун қолдирилгани маълум бўлди](https://static.xabaruz.com/crop/1/8/720_460_95_1858741787.jpg)
Журналист Бобомурод Абдуллаев ва унинг жиноий шериклари сифатида гумон қилинаётган шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга оширилгани ва суд бугун бўлиб ўтиши лозимлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бироқ суд мажлиси 7 март кунига қолдирилган. Журналист ва унинг иши доирасида судланаётган Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаев суди чоршанба куни соат 14:00да бошланади.
Бобомурод Абдаллаевнинг турмуш ўртоғи Катя Балхибаеванинг айтишича, суд мажлисининг қолдирилишига прокурор келмагани сабаб бўлган. Тошкент шаҳар прокуратураси билан эса боғланишнинг имкони бўлмади.
Жиноят иши Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислигида суд таркиби ва халқ маслаҳатчилари иштирокида кўриб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter