Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналист Анора Содиқовага таҳдидлар бўлаётгани айтилмоқда

Журналист Анора Содиқовага таҳдидлар бўлаётгани айтилмоқда

«Rost24» журналисти Анора Содиқова эълон қилган материали учун босим ва таҳдидларга учраётганини маълум қилди.

«Мен бу мақолани президентнинг тўртинчи ҳокимият бўлинглар, ортингизда мен турибман деган гапларига ишониб ёзгандим. Лекин сайтдан олиб ташлашга мажбур бўляпман», дея изоҳ қолдирди у. Шунингдек, таҳдидларга сабаб бўлган видеоматериални ҳам эълон қилди.

Ҳолатга Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳам муносабат билдирди: «Журналист Анора Содиқова атрофида бўлаётган ҳолатдан биз хавотирдамиз. Қонун устувор давлатларда ҳар қандай зиддиятли ҳолатлар (агар у бўлса) фақат суд орқали ҳал қилиниши керак. Журналистга таҳдид қилишга, умуман таҳдидларга ҳеч ким ҳақли эмас. У замонлар ўтиб кетди. Қайтаришга уринманг. Фонд бу ҳолатни кузатиб боради».

«Xabar.uz» аввалроқ сўнгги йилларда журналистлар дуч келган қаршилик ва босимларга алоқадор айрим воқеаларни эслаб ўтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг