Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналист Абдукарим Мирзаев озодликка чиқди

Журналист Абдукарим Мирзаев озодликка чиқди

Туркияда қўлга олинган ўзбекистонлик журналист ва суҳандон Абдукарим Мирзаев озодликка чиқди. Бу ҳақда унинг ўз Телеграм каналида хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, Мирзаев 11 декабрь куни турк полицияси томонидан қўлга олинганди. У Туркиянинг Кастамону университети Коммуникациялар факультети журналистика бўлими магистранти ҳам ҳисобланади. 

Журналист Абдукарим Мирзаев ўзининг телевидениедаги фаолияти ҳамда ибратли ҳикояларни сўзлаб бериб, видеоларини ижтимоий тармоқларга жойлаб бориши орқали танилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг