Жорий йилда «Миллий логистика портали» ишга туширилиши мумкин
«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Миллий юк ташувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларига қўшимча шароитлар яратиш мақсадида «Миллий логистика портали»ни ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳа билан Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги шуғулланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасида тадбиркорлик субъектлари ушбу портал орқали дунёнинг барча нуқталарида миллий юк ташувчиларнинг транспортлари ҳақида маълумотларни «онлайн» режимида тезкор олиши ва буюртма бериш имконияти яратилиши, халқаро логистика компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали ушбу портал имкониятларини кенгайтириш назарда тутилади.
Эслатиб ўтиш керак, ушбу лойиҳа тасдиқланиши, ўзгариши ёки рад этилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter