Жорий йилда ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағ миқдори очиқланди
«2022–2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–172-сон, 18.03.2022 й.) қабул қилинди.
Унга кўра 27 722,5 км ички йўллар (2022 йилда – 5 113,2 км), 18 574,8 км ичимлик сув тизимлари (2022 йилда – 3 881,7 км тармоқ, 432 та иншоот) яхшиланади;
- жами 5 962 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комплекслари, бозорлар (жумладан, 2022 йилда 253 та маҳалла биноси ва гузар, 894 та бозор) қурилади ҳамда таъмирланади;
- 5 284,2 км оптик толали алоқа тармоқлари (2022 йилда – 1 327,1 км) қурилади;
78 та янги автобус йўналишлари (2022 йилда 16 та) ташкил этилади.
Ички йўлларни таъмирлаш учун 2 триллион сўм, ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 1 триллион сўм, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларни қуриш (таъмирлаш) ва ободонлаштиришга 1,4 триллион сўм маблағ ажратилади.
Қарорга кўра, 2023 йилдан:
- қишлоқ ва маҳаллалардаги мавжуд ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳақиқий ҳолати тасдиқланган мезонлар асосида баҳоланиб борилади;
- баҳолаш натижаларига кўра энг паст кўрсаткич қайд этган ва ўтган давр мобайнида Дастурларга киритилмаган қишлоқ ва маҳаллалар Дастурларга биринчи навбатда киритилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter