Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жомбойда Дамашқ атиргули етиштириляпти

Жомбойда Дамашқ атиргули етиштириляпти

Фото: «Жомбой тонги» газетаси

Дунёнинг саноқли давлатигина Дамашқ атиргулидан қимматбаҳо эфир мойи олиб, атир-упа, тиббиёт ва кимё саноатида қўллайди, экспорт қилади. Атиргул ёғининг бир грами Саудия Арабистонида 120 АҚШ доллари атрофида баҳоланади. Франция, Болгария, Туркия ва Италиянинг асосий даромад манбаи ҳисобланган мазкур йўналиш Ўзбекистон саноати учун бутунлай янги соҳа эди.

«Жомбой тонги» газетасида ёзилишича, уни 20 гектардан зиёд майдонга экиб, катта миқдорда сифатли ёғ ва атиргул гулоби ишлаб чиқариш амалиёти биринчи бор Жомбой тупроғида йўлга қўйилди. Дамашқ атиргули бизнинг шароитда атига 20 кун, фақат май ойида «ҳосилга киряпти». Аммо натижалар кутилганидан ҳам ортиқ.

– Қанчалик талаб юқори бўлмасин, дунёдаги завод ва цехлар имконияти йилига 800 килограмм атиргул ёғи ишлаб чиқариш қувватига эга холос, – дейди «Samarkand rose OIL» фермер хўжалиги раиси Сухроб Шамсиқулов. – Қорамўйин қишлоғининг иқлим шароити мўътадил. Грунт сувлари ер юзасига яқин жойлашган. Булоқлари кўп. Юқори намгарчилик ва парланиш шудринг ҳосил қилиб, гулдаги ёғ миқдорини кўпайтирмоқда. Кунига минг литрдан зиёд атир гул суви (гулоб) ва 100 грамга яқин эфир мойи олиняпти. Цех шу ернинг ўзида ишга туширилган. Терим авж палласида. Икки килограмм ёғ, ўн тоннадан ошиқ гулоб етиштириб, хорижга экспорт қилиш бўйича шартнома тузганмиз. Маҳсулотимиз Франция, Туркия ва Россия ишбилармонларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг