Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда ғалла режасини бажарган фермерларга машина берилди

Жиззахда ғалла режасини бажарган фермерларга машина берилди

Фото: Жиззах вилоят ҳокимлиги

Жиззах вилояти ҳокими ғалла режасини ортиғи билан бажарган фермерларга автомашиналар совға қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Зафаробод туманида ташкил этилган мазкур тадбир аввалида вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, фермерларга яратилаётган енгилликлар, кредит, ёнилғи ва кимёвий ўғитлар билан таъминлаш тизимининг такомиллашуви ва ниҳоят, илғорларга имтиёзли шартлар асосида автомашина ажратилиши хусусида фикр юритилди. Бу ерга 10 та «Каптива», «Жентра», «Кобальт», «Спарк» русумли машиналари олиб келинди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими туманнинг Йўлдош Охунбобоев, Собир Раҳимов, «Тинчлик» ва Кожа Аҳмет сув истеъмолчилари уюшмаларининг 10 нафар фермерига автомашина калитларини топширди.

Маълумот ўрнида, бу йил вилоят ғаллакорлари 291 минг 526 тонналик хирмон уйишни режалаштиришган бўлиб, ҳосил салмоғи ва иш суръати бу режанинг ортиғи билан бажарилишида туртки бўлиши кутиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг