Жиззахда фермер бир фуқарони далада уриб-тепиб ташлади

Жорий йилнинг 9 январь куни соат 18:00 ларда Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани «Манас» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, «Бердибой-Бўрибой» фермер хўжалиги раиси М.О. фермер хўжалиги дала майдонида бир фуқарога тан жароҳати етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, фермер ўзаро жанжал оқибатида фуқаро Б.Р. танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада Б.Р. шифохонага ётқизилган. М.Олтмишев эса ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter