Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахга ташриф, чегарадаги журналистлар, янги федерация, олти оёқли бузоқ, «Очиқлик индекси» рейтинги, «Telegram» фирибгарлари ва бошқа хабарлар

Жиззахга ташриф, чегарадаги журналистлар, янги федерация, олти оёқли бузоқ, «Очиқлик индекси» рейтинги, «Telegram» фирибгарлари ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 30 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг Жиззахга ташрифи

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Жиззах вилоятига жўнаб кетди.

Шавкат Мирзиёев: «Энди бир килограмм пахтамизниям четга сотмаймиз»

Бу корхонани бунёд этиш бўйича Президентнинг ўтган йили вилоятга ташрифи чоғида топшириқ берилган эди. Шавкат Мирзиёев яқинда Самарқанд вилоятида бўлганида ҳар бир туманда камида иккитадан текстил корхоналари қуриш зарурлигини таъкидлаган эди.

Шавкат Мирзиёев: «Ҳоким ўринбосарлари ойнинг 15-куни чет элга чиқиши керак»

Жиззах шаҳридаги собиқ тўқимачилик комбинатининг бўш турган бинолари негизида замонавий тўқимачилик мажмуасини барпо этиш, «Жиззах», «Зомин-фарм» эркин иқтисодий зоналарида 2018-2019 йиллар учун режалаштирилган инвестиция, шунингдек, вилоятда енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Президент болалар боғчалари ва мактабларга кузатув камералари ўрнатиш бўйича топшириқ берди

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, йўл-транспорт тизимини тартибга солиш, бу борада Жиззахда ҳам Тошкент шаҳри тажрибасини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Профилактика инспекторларини ахборот технологияларига ўқитиш, бу бўйича илмий-амалий қўлланма яратиш зарурлиги қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев: «Раҳбарларнинг оёғи ердан узилмаслиги керак»

Барча туманларда фойдаланилмаган имкониятларни ишга солиш, Фориш туманида сув омбори қуриш орқали қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, лалми ҳудудларни узумчиликка ихтисослаштириш, «Обод қишлоқ» дастури асосида қишлоқлардаги аҳволни яхшилаш, томорқалардан фойдаланишни кенгайтириш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги кўп қаватли уйлар қурилишини кўздан кечирди

Шароф Рашидов тумани Учтепа шаҳарчасида кўп қаватли, «Тоқчилик» қишлоқ фуқаролар йиғинида арзон уй-жойлар қуриш, Ислом Каримов кўчаси бўйича замонавий инфратузилма объектлари барпо этиш, Тошкент ва Алишер Навоий кўчалари кесишган ҳудуд қиёфасини ўзгартириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва бошқа лойиҳалар режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Манас қишлоғига борди

Аҳолининг томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш, фермер ва деҳқон хўжаликларига бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича консалтинг хизмати кўрсатиш, молиялаштириш базасини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шавкат Мирзиёев: «Обод қишлоқ» дастури одамларнинг дунёқарашини ўзгартиради

Қишлоқ врачлик пункти ўрнида замонавий оилавий поликлиника бунёд этилди. Президентимиз ушбу поликлиникани кириб кўрди. Аҳоли саломатлигини сақлаш, касалликларни профилактика қилиш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Жиззах вилоятига ҳоким тайинланди

Пахта майдонини қисқартириш эвазига мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, маҳсулотни сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган корхоналар ташкил этиш, лалми ерларга экспортбоп экинлар экиш, тоғолди ҳудудларда доривор ўсимликлар етиштириш, чорвачиликни ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Жамият

Фоторепортаж. ДХХ Чегара қўшинлари бошқармасига пресс-тур

Уч кунлик пресс-тур дастури доирасида биринчи куни меҳмонлар Тошкентдаги ДХХ Чегара қўшинлари музейи ва Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидаги чегара назорати фаолияти билан танишишди.

Ички ишларга ишга кириш талаблари эълон қилинди

Якуний суҳбат натижалари кўра номзоднинг хизматга касбий жиҳатдан яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Бобомурод Абдуллаев собиқ МХХ терговчиси Нодир Тўрақулов тазйиқлари ҳақида сўзлаб берди

«Курсдошим бир йил мобайнида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши ҳақидаги мақолаларни «Ozod Ovoz» сайти учун таржима қилган, аммо юқоридагиларни эмас», — деди судланувчи.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятида ўзгариш бўлди

У бунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Олий Мажлис депутати ҳар бир раҳбарга мажлислар бўйича ўринбосар лавозими жорий этишни таклиф қилди

«Давлат раҳбари бир неча бор мажлисларни қисқартириш ҳақида таъкидлаб ўтди. Бироқ масъуллар ҳамон мажлисбозлик билан овора. »

Фоторепортаж. Чегарачилар фаолиятига бир назар

Ҳозирда Ўзбекистон билан қўшни давлат чегараларида 69 та ўтказиш пунктлари фаолият кўрсатаётган бўлса, улар орқали кунига 120 мингдан зиёд киши кириб-чиқмоқда. Уларнинг тўртдан бир қисми эса айнан «Ғишткўприк» (Қозоғистонда — «Жибек жоли») ҳиссасига тўғри келади.

Медиа-тур қатнашчилари Афғонистон чегарасида

30 март куни медиатур қатнашчилари республикамизнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудларини қўриқлаётган чегарачилар фаолияти билан танишиш учун ушбу давлат чегарасига ташриф буюришди.

«Очиқлик индекси»да қайси идора нечанчи ўринда? (тўлиқ жадвал)

«Очиқлик индекси»нинг ҳокимиятлар ўртасидаги рейтингида Тошкент шаҳар ҳокимлиги 89 балл билан биринчи ўринда бўлса, 53 балл билан Андижон вилоят ҳокимлиги охирги ўринни эгаллаган.

Таълим

Фан олимпиадаларидаги ғирромликлар

Фан олимпиадаси ва билимлар беллашуви таълим тизимида ҳақиқий билимли ва иқтидорли ўқувчиларни саралаб олишга хизмат қилади деганлар хато қилади.

Ҳодиса

Ўзбекистонда ер силкиниши кузатилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, бугун, 30 март куни Тошкент вақти билан соат 03:54 да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди.

5-синф ўқувчиси 92 ёшли отахонни велосипедда уриб юборди

Аммо баъзан велосипед бошқарувини йўқотиб қўяётган ёки уни атайин тез ҳайдаётганлар ҳам борки, улар истироҳат боғларига маданий ҳордиқ учун келганлар кайфиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Жомбойда олти оёқли бузоқ туғилди

Хонадон эгаси Ҳусниддин Хўжаевнинг айтишича, жонивор шу йилнинг 20 март куни дунёга келган. Мустақил ҳаракатлана олмаса-да, ҳозирча унинг аҳволи яхши. Хонадон эгаси бузоқни сунъий йўл билан озиқлантирмоқда.

Чўкаётган қизни қутқараман деб наманганлик йигит ҳалок бўлди

29 март куни соат 17:00ларда 1999 йилда туғилган М.Раҳимжонова Учқўрғон шаҳар «Улуғбек» МФЙ Нодира кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи «Шимолий Фарғона» каналига эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетади.

Спорт

Ўзбекистонда Хоккей федерацияси очилди, раҳбари ҳам сайланди

Адлия вазирлиги ахборот хизматидан хабар қилишларича, вазирлик 2018 йил 28 мартда Ўзбекистон Республикаси Хоккей федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди.

«Европани қандай забт этган бўлсам, АҚШни ҳам худди шундай забт этаман». Златан — Лос-Анжелесда (видео)

«Мен сабрсизлик билан ёняпман. Олдимда ҳеч қандай савол йўқ эди — мен «Лос-Анжелес Гэлакси» менинг жамоам эди. Мен уларни танладим, улар мени танлашига ҳожат қолмади».

Иқтисодиёт

Янги фармон: мева-сабзавотчиликни ривожлантиришда хорижий экспертлар учун иш, виза, прописка ва бошқа имтиёзлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 29 март куни «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» фармонни имзолади.

Технология

Фирибгарлар «Telegram»да юзага келган узилиш ортидан 59 минг долларни қўлга киритди

«Twitter» ижтимоий тармоғида «Telegram» асосчиси Павел Дуровнинг сохта аккаунтлари пайдо бўлди ва улар кеча юзага келган узилишдан «кечирим» сўраган ҳолда криптовалюта акцияларини ўтказмоқда.

Смартфонларни «ўлдирувчи» янги вирус тарқалди

«Trend Micro» компанияси тадқиқотчилари узлуксиз майнинг натижасида смартфонларни ишдан чиқаришга қодир вирус тарқалганини аниқлади.

Тошкентда йирик инновацион форум ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ривожланиш стратегияси маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Дунё

Таиландда 20 киши автобусда тириклай ёниб кетди

Ҳайдовчи автобусни тўхтатган ва у билан бирга 24 йўловчи ҳам чиқишга улгурган. Орқа салондаги 20 нафар меҳнат муҳожири эса тириклайин ёниб кетган.

Туркияда ҳам ҳалокат. Ноқонуний мигрантлар жойлашган микроавтобус ёниб кетди

Микроавтобусда Эрон-Туркия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Афғонистон, Покистон ва Ироқ фуқаролари бўлган. Хабарга кўра, 14 кишилик автобусда 50 дан зиёд киши жойлашган.

Россияда нималар бўляпти? Владивостокда кучли ёнғин юз берди (видео)

Ёнғинни бартараф этишга 35 нафар ходим ва 8 та техника жалб этилган.

«Россиянинг жавоби»: Россия ТИВ «Скрипал иши»да нодўстона муносабат билдирган давлатлар элчиларига норозилик нотаси топширади

Элчиларга норозилик нотаси тақдим этилади ва Россия томонидан жавоб чоралари кўрилади.

Тавсия қиламиз

Қачон муваффақиятга эришамиз?

Кўл ёқасида балиқ овлаётган донишманд муваффақият талабгорининг муддаосини тинглагач, унга сувга тушишни буюрибди. Жаҳонгашта ҳайратини яшира олмай, бир муддат донишмандга таажжубли нигоҳда тикилиб қолибди.

Меҳрга тўймаган бола смартфонга тўядими?

Энди болангизнинг қаердалигини билиб кўнглингиз тўлаяптими? Фарзандингиз рисоладагидекми? Ҳеч қандай муаммо йўқми? Жавоб беришдан аввал ўйлаб кўринг. Ахир ҳамма ота-она ҳам фарзандига телефон, айниқса, смартфону гаджет олиб беролмайди, хўш, улар болаларини қандай назорат қилишаётган экан? Уларнинг фарзандлари саёқ юрибдими?

«Бу — менинг касбим, бироқ мен террорчи эмасман!»

Журналистнинг биргина айби бор – сукут сақлашни билмайди.  Жонини хатарга қўйиб, ҳақиқатни ошкор қилган журналистнинг мақсади – ноҳақликка чек қўйиш, холос. Ҳақиқатни айтиш ёки журналистика жиноятми?

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг