Жазо муддатини ўтаётган маҳбусларнинг 91 фоизини эркаклар ташкил этмоқда
ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси мутасаддилари иштирокида «Жазони ижро этиш муассасалари фаолиятининг жорий ҳолати ва истиқболдаги вазифалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда соҳага тегишли қатор маълумотлар тақдим этилди.
Жумладан, бугунги кунда 43 та жазони ижро этиш муассасаси ва 11 та тергов ҳибсхонаси мавжуд булиб, уларнинг 18 таси ёпиқ турдаги колония ва 25 таси манзил-колония хисобланади.
Ёпиқ турдаги муассасаларида сакланаётган шахсларнинг якин қариндошлари билан телефон сўзлашувлари, учрашувлари ва жўнатма кабул килишлари сони карийб икки баробарга кўпайтирилди.
Маҳкумларни тарбиялашда уларнинг ота-оналари роли кучайтирилиб, вояга етмаган махкумларнинг ота-оналари билан учрашувларига нисбатан чекловлар олиб ташланди. Маҳкума аёлларнинг болалар уйида тарбияланаётган вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларинниг алоҳида тартиби жорий этилди.
Жазони ижро этиш ходимлари шахсий видеорегистратор билан хизмат ўташлари жорий қилинади. Ҳозирда сифатида 36 та боди-камера олиниб, синов тариқасида хизматчилар томонидан фойдаланилмоқда.
Тизимдаги 25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилади. Биринчи марта жазо чораси қўлланилган маҳбуслар тўғридан тўғри пробация назорати остига ўтадилар. Ҳозирги кунда 57 036 нафар шахс пробация назоратига олинган бўлиб, уларнинг энг кўп қисми ( 21 324 киши) муддатидан илгари озод қилинганлар ташкил этади.
Шу жумладан пробация назоратига олинганлар сони бўйича Тошкент вилояти етакчилик қилади ( 8097 нафар шахс). Энг кам кўрсаткич Сирдарё, Навоий, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятлари ҳисобига тўғри келади.
Жазо муддатини ўтаётган маҳбусларнинг 91 фоиз қисмини эркаклар ташкил этади.
Жазони ижро этиш колонияларида маҳбуслар доимий равишда касб-ҳунарга ўргатилмоқда, махсус курслар очилиб, келажакда жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг олий ўқув юртларига ўқишга топширишлари ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Шу жумладан жазони ижро этиш колонияларида сақланаётган маҳбуслардан 25 нафари «В» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter