Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамоат транспортидаги тегажоқликка қарши лойиҳа бошланди

Жамоат транспортидаги тегажоқликка қарши лойиҳа бошланди

Фото: Xabar.uz

Тошкентда жамоат транспортларида фуқароларга нисбатан тегажоғлик холатларининг олдини олишга қаратилган махсус лойиҳа бошланди. 

Маълум қилинишича, августда аҳоли орасида жамоат транспортида тегажоғлик қилиш ҳолатлари юзасидан махсус сўровнома ўтказилган. Сўровномада 100 га яқин респондент иштирок этган. Уларнинг 77,5 фоизини аёллар, 22,5 фоизини эркаклар ташкил қилган.

Сўровнома хулосасига кўра, 12,5 фоиз овоз доимий равишда, 40 фоизи эса бир ёки икки марта жамоат транспортида шу каби ҳолатларга дуч келгани айтилган. Таъкидланишича, сўровномада қатнашганларнинг 60 фоизи тегажаклик ҳолатига дуч келган. Уларга мазкур ҳолатда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида савол берилган.

Респондентларнинг 51 фоизи қандай йўл тутишни билмаслигини айтган. «Нега жабрланувчилар ёрдам сўрашга ҳаракат қилмайди?» деган саволга қуйидаги жавоблар берилган:

- узимни қандай тутишни билмайман — 49 фоиз;
- айбдорнинг жазоланишига ишонмайман — 22 фоиз;
- айбдорлик ва уят ҳисси — 19,5 фоиз;
- айбдордан қўрқиш ҳисси — 8,5 фоиз.

Шунга қарамай, сўровнома иштирокчиларининг 87 фоизи бу муаммони жуда долзарб баҳолаган. 93 фоиз иштирокчи зўравонликнинг олдини олиш учун ишлатиладиган чора-тадбир ҳақида тушунчага эга эмаслигини маълум қилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг