Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Отажонов фикридан қайтди

Жаҳонгир Отажонов фикридан қайтди

Фото: jahongir_atajanovs / Instagram

Йил бошида санъатдан кетишини ва Ўзбекистон президентлигига номзодини қўйишни режалаштиргани ҳақида эълон қилган таниқли эстрада хонандаси Жаҳонгир Отажонов сиёсатдан кетишини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz»

«Мен сиёсатга аралашмаганимга 15 кун бўлди. Онам хурсанд. 15 кун давомида мен сиёсий мавзуда ҳеч қандай эшиттиришлар қилмадим. Ҳар бир эшиттиришдан кейин онамнинг умри беш йилга қисқарган. Ота-онамнинг кўз ёшлари ҳар куни менга жуда қимматга тушди. Шундай экан, эртага мен президент бўлсам ҳам, уларга бирон нарса бўлса ҳам, кўнглим тўлмайди. Бутун жамоатчиликдан узр сўрайман. Ҳозирча сиёсатдан четга чиқаман», — деди Жаҳонгир Отажонов Instagram саҳифасида.

У партиядошларидан узр сўради ва сўнгги олти ой давомида «онамни ишонтиришга уриндим, аммо бу муваффақиятсиз бўлди», дея қўшимча қилди. У бундан кейин ҳам хонандаликни давом эттиришини маълум қилди ва шу йил онаси шарафига концерт дастури ташкил этишни режалаштиргани ҳақида эълон қилди.

Январь ойида қўшиқчиликни тарк этганлигини эълон қилган собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов президентлик сайловларида қатнашиш истаги борлигини маълум қилганди.

Яқинда ИИББ Жаҳонгир Отажоновнинг «номақбул чиқишлари»га жавоб қайтарганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг