Жаҳонгир Ортиқхўжаевга икки ўринбосар тайинланди
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган Ғофир Жамолов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берган.
Шунингдек, Мухтор Муҳитдинов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Мухтор Муҳитдинов ҳозиргача Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter