Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Челябинск губернатори билан учрашди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Челябинск губернатори билан учрашди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Россия Федерациясининг Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский ўз делегация аъзолари билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги қабулида бўлишди. Меҳмонлар икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ва қурилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Делегация вакиллари дастлаб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутибхонасида бўлдилар ва у ердаги нодир қўлёзмалар, китоблар билан танишди. Ёш китобхонларга яратиб берилган шароитлар билан танишар экан, бу борада ўзаро ҳамкорлик қилиш таклифини билдиришди.

Шунингдек, Маърифат марказида Челябинск вилояти Губернатори ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими ўртасида ўзаро учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мулоқот чоғида Челябинск вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасида дўстона муносабатларни юқори босқичга олиб чиқиш ва келгусидаги режалар ҳақида сўз юритилди. Жумладан, Борис Дубровский Тошкент шаҳрининг ривожланиб бораётгани ҳақида гапирар экан, икки томонлама ҳамкорлик чоғида қурилиш материаллари (оғир вазнли юк кўтарувчи кранлар, цемент, қурилишда ишлатиладиган темир маҳсулотларини) етказиб бериш ва Тошкент-Челябинск авиарейсини ташкил қилиш борасида сўз юритди.

Хусусан, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама шартномаларда ҳам бу борада келишувлар борлиги ва айнан Тошкент шаҳридаги бир қатор бунёдкорлик ишларида бу анча қўл келаётгани ҳақида фикр билдирилди. Қўшимча қилиб Тошкент шаҳрида охирги ўн йилликда бўлмаганини, пойтахт чирой очиб жуда гўзаллашиб кетганини ҳавас билан гапириб ўтди.

Учрашув сўнгида эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг