Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Жаҳон жиноятлар индекси»: Ўзбекистон — 104-ўринда, яхшими-ёмон?..

«Жаҳон жиноятлар индекси»: Ўзбекистон — 104-ўринда, яхшими-ёмон?..

Фото: «Empower Mississippi»

«Numbeo» портали 2022 йилнинг биринчи ярмида жаҳон мамлакатларидаги жиноятчилик даражаси индекси (Crime Index)ни тақдим этди. Унда Ўзбекистон (33.68 балл) 142 мамлакат орасида 104-ўринга жойлаштирилди.

Ўзбекистон Венгрия (103-ўрин) ва Норвегия (105-ўрин) ўртасидан жой олди.

Рейтингдаги баллар нимани англатади?

  • 0 дан 19,99 гача — жиноятчилик даражаси жуда паст;
  • 20 дан 39,99 гача — паст;
  • 40 дан 59,99 гача — ўртача;
  • 60 дан 79,99 гача — юқори;
  • 80 ва ундан юқори — жуда юқори.

Харитада қизил билан жиноятлар кўп, яшил билан жиноятлар оз содир этилаётган мамлакатлар кўрсатилган.

Манба: «Numbeo»

Жаҳон миқёсида жиноятчилик энг авжига чиққан мамлакатлар: Венесуэла (83.16), Папуа-Янги Гвинея (80.26), Афғонистон (78.19), ЖАР (75.37), Гондурас (74.66).

Жиноятчилик даражаси айрим мамлакатларда: Беларус — 32-ўрин (57.18), Қирғизистон — 36-ўрин (55.88), Қозоғистон — 47-ўрин (53.04), АҚШ — 56-ўрин (48.41), Туркия — 93-ўрин (39.89), Россия — 94-ўрин (39.32). Бу мамлакатларнинг барчасида жиноятчилик даражаси Ўзбекистондан юқори.

Жаҳонда жиноятлар энг кам содир этилаётган мамлакатлар ва ҳудудлар: Қатар (1-ўрин), БАА (2-ўрин), Тайван (3-ўрин), Мэн ороли (4-ўрин), Ўмон (5-ўрин).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг