Июль ойи учун «палов рейтинги» эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2022 йил июль ойи учун) тақдим этилди.
Ушбу рўйхатда, кутилганидек, энг қиммат ош — Тошкент шаҳрида (25 800 сўм). Паловнинг энг арзони — Наманганда (15 000 сўм).
1 порция ошнинг ўртача нархи:
Қорақалпоғистон Р. — 18 000 сўм
Андижон вилояти — 20 200 сўм
Бухоро вилояти — 21 300 сўм
Жиззах вилояти —20 000 сўм
Қашқадарё вилояти — 20 300 сўм
Навоий вилояти — 18 000 сўм
Наманган вилояти — 15 000 сўм
Самарқанд вилояти — 20 300 сўм
Сурхондарё вилояти — 19 600 сўм
Сирдарё вилояти — 18 300 сўм
Тошкент вилояти — 21 300 сўм
Фарғона вилояти — 18 300 сўм
Хоразм вилояти — 20 000 сўм
Тошкент шаҳри — 25 800 сўм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter