Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ихтисослашган мактабларга раҳбар ва педагог кадрлар танлов асосида қабул қилиниб, уларга устама тўланади» — Шавкат Мирзиёев

«Ихтисослашган мактабларга раҳбар ва педагог кадрлар танлов асосида қабул қилиниб, уларга устама тўланади» — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда ихтисослашган мактаблар муаллимларини тайёрлаш, малакаси ва педагогик маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизими яратилиши таъкидланди. Уларга агентликнинг нуфузли хорижий ташкилотлар билан биргаликда малака сертификати берилиши жорий этилади.

Мутасаддиларга жорий йил 1 августгача мактабларга педагогларни жамлаб, уларни ўқитиш, миллий ва халқаро сертификатларни олишларини ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, агентликнинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилиши маълум қилинди.

«Умуман, ушбу янги ташаббусларни амалга ошириш катта масъулият талаб қилади. Сабаби, 220 та мактабга 12 мингдан зиёд муаллимни танлаш ва тайёрлаш, 140 мингдан ортиқ ўқувчини саралаб олиш зарур», — деди Президент ва бу ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун доимий Ишчи гуруҳ тузиш вазифасини қўйди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг