Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ихтирони патентлаш қандай босқичларни ўз ичига олади? Изоҳ

Ихтирони патентлаш қандай босқичларни ўз ичига олади? Изоҳ

Фото: «Sputnik»

АОКАда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати раҳбари Феруз Жўраев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда интеллектуал мулк мавзуси билан боғлиқ саволларга жавоб берилди. 

Тошкент стоматология институти изланувчисиман. Тиш касаллигини даволашнинг янги усулини яратдим. Мазкур ихтирони патентлаш тартиби ҳақида маълумот берсангиз.

«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунга кўра, ихтирога патент бериш ҳақидаги талабнома топшириш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:

-  патент олиш учун талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ворислари томонидан Агентликка тақдим этилади;

- патент олиш учун талабнома шахсан, патент вакили ёки ишончли шахс орқали берилиши мумкин.

Ихтирога талабнома қуйидагилардан иборат бўлади:

- ихтиро муаллифи (ҳаммуаллифлари) ёки патент олиш сўралаётган шахс номи, шунингдек, уларнинг турар жойлари ёки манзиллари кўрсатилган ҳолда ёзилган патент бериш тўғрисидаги ариза;

- ихтиро моҳиятини тўлиқ очиб берувчи, уни амалга ошириш учун етарли бўлган баёни;

- ихтиронинг моҳиятини ифодаловчи ва баёнига тўлиқ мос тушувчи формуласи;

- агар ихтиро моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса, чизма ва бошқа материаллар;

- ихтиро реферати.

Шунингдек, Сизда патентлаш тартиби ҳақида қўшимча саволлар туғилса, консултация марказининг 232-50-45 ва 232-50-47 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг