Истиқболли лойиҳалар агентлигига директор тайинланди
Куни кеча Президент фармони билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилган, крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш агентликнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланганди.
2019 йилнинг 9 январидан бери Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори вазифасида фаолият юритган Дмитрий Романович Ли Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Дмитрий Ли меҳнат фаолиятини халқ таълим тизими таъминоти соҳасида бошлаган, кейинчалик машинасозлик ва металлургия соҳасида турли раҳбарлик лавозимларини эгаллаб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter