Исроилдаги ўзбек талабалари ортга қайтарилди
Шу йилнинг 15 октябр куни Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Тошкентга учиб кетишди.
Институт билан талабаларимизнинг ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилди. Улар математика, юқори технологиялар, сунъий интеллект каби машҳур соҳаларда таҳсил олишади, дейилади элчихона маълумотида.
Келгусида университетда бўлажак ўзбек мутахассисларини тайёрлашнинг янги йўналишларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter