Ислом цивилизацияси макази жамғармаси қайси манбалар орқали шакллантирилиши маълум бўлди
Ҳукумат қарори (756-сон, 16.12.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
- хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
- ҳомийлик хайриялари;
- Президент ёки Ҳукумат қарорларига мувофиқ ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
- тақиқланмаган бошқа манбалар.
Маблағлар қуйидагилар учун сарфланади:
- илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар сотиб олиш орқали Марказ китоб фондини кенгайтириш;
- илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот учун грант ажратиш;
- ижтимоий, илмий, маънавий ва маърифий тадбирлар ташкил қилиш;
- кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, конференция, семинарлар ўтказиш;
- мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter