Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навбат кутиш шарт эмас — иш ҳақи ва иш стажи тўғрисида архив маълумотномаси керакми?

Навбат кутиш шарт эмас — иш ҳақи ва иш стажи тўғрисида архив маълумотномаси керакми?

Энди бунинг учун «Ўзархив» агентлигига бориш, навбат кутиш шарт эмас.

Компьютер ёки телефон қурилмамиз орқали ҳам маълум бир ташкилотда ишлаган давримиздаги иш ҳақи ва иш стажига оид маълумотномани онлайн олсак бўлади.

Хизматдан фойдаланиш учун ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Шунчаки, my.gov.uz га кириб:

  • «Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш» хизмати танланади;
  • хизмат тури белгиланади;
  • шахсга доир маълумотлар кўздан кечирилади;
  • аризачи фаолият кўрсатган ташкилот маълумотлари қўшилади ва юбориш тугмаси босилади.

Хизмат кўрсатиш муддати:

  • иш стажини тасдиқлашга оид маълумотнома – 5 иш куни;
  • иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотнома – 20 иш кунидан ошмайди.

Ушбу хизматдан my.gov.uz орқали фойдаланиш мутлақо бепул.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг