Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айримларнинг ипотека кредитига тўлайдиган пуллари даромад солиғига тортилмайди

Айримларнинг ипотека кредитига тўлайдиган пуллари даромад солиғига тортилмайди

Президентнинг жорий йил 22 сентябрдаги «Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан жисмоний шахсларнинг уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағларига солиқ имтиёзлари берилмоқда.

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

2023 йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.

2022 йил 1 ноябрдан «коробка» ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади.

Қарор билан 2021 йилда берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.

«Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖга  банклар томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд сўмгача бюджет ссудаси ажратилади.

Уй-жойлар ва ипотека кредит олишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш учун вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг