Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсон максимал тарзда нечта тилни ўрганиши мумкин?

Инсон максимал тарзда нечта тилни ўрганиши мумкин?

Ҳинд-европа тилларидан биронтасини билганлар учун француз, италян, испан, португал тилларини ўрганиш ҳам қийинчилик туғдирмайди.

Фото: «Uznayvse.ru»

XXI асрда бир-иккита чет тилни билиш бу нормал ҳолат. Бироқ инсон бундан ҳам кўп тилни ўрганиш қобилиятига эга. Психотилшуносларнинг айтишича, кишининг кўп тилни ўзлаштиришига тўсқинлик қилувчи нарса вақт экан.

Балки сизга Кен Хейл номли полиглот ҳақида билиш қизиқдир. Маълумотларга кўра, бу профессор 50 та тилни билган ва ушбу тилларда бемалол сўзлаша олган.

Россиялик лингвист Сергей Старостин 400 та тилни турли даражаларда ўзлаштирган. Оғзаки сўзлашувда эса 20 та тилдангина фаол фойдаланган. Унинг бу даражага етишишидаги сабабчилар унинг оиласи ҳисобланади.

Маълумки, тиллар гуруҳларга бўлинади, гуруҳлар эса оилаларга. Масалан, инглиз ва рус тиллари ҳинд-европа оиласига мансуб. Шу боис, ҳинд-европа тилларидан биронтасини билганлар учун француз, италян, испан, португал тилларини ўрганиш ҳам қийинчилик туғдирмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг