Индонезияда «Ўзбекистонга саёҳат» фото кўргазмаси ташкил этилмоқда

Жорий йилнинг 7-17 феврал кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги «Истиқлол» музейида «Ўзбекистонга саёҳат» номли фото кўргазма ташкил этилади. Бу ҳақда Туризмини ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
Фото кўргазма доирасида «Ўзбекистон уламолар юрти» номли конференция ҳам бўлиб ўтади.

Унда ўтган йил давомида Ўзбекистонга ташриф буюрган индонезиялик сайёҳлар олган фотосуратлардан сараланган 100 таси намойиш этилади. Кўргазмада университет профессорлари, талабалар ва сайёҳларнинг шахсий фото архивидаги расмларни ҳам учратиш мумкин. Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Индонезияда кенг тарғиб этиш, икки давлат ўртасида туризмини ривожлантириш, туризм соҳасига хорижий инвесторларни жалб этиш ва Ўзбекистонни дунёдаги зиёрат туризми марказларидан бири сифатида намоён этишдан иборатдир.
Фото кўргазмада намойиш этиладиган фотосуратлар www.visituzbekistan.id сайти орқали ҳам эълон қилинади.
Тадбир Туризмини ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Индонезиядаги Ўзбекистон туризм элчиси профессор Эко Шри Маргианти ҳамда «Истиқлол» музейида маъмурияти билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Шунингдек, фото кўргазмада ташриф буюрувчиларга жорий йилнинг 21-23-февраль кунлари Бухорода бўлиб ўтадиган Зиёрат-туризми бўйича биринчи халқаро форум ҳақида кенг маълумот бериб ўтиш ҳам режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter