Илк клон қўйнинг «отаси» паркинсонга йўлиқди
Дунёда илк марта қўйни клонлаштирган швециялик олим Сир Иан Уилмит паркинсон касаллигига мубтало бўлди.
11 апрель — Паркинсон хасталигига қарши курашиш куни муносабати билан уюштирилган тадбирда сўзга чиққан 73 ёшли Уилмит 4 ой аввал хасталикка чалинганини айтди. Олимнинг таъкидлашича, айни пайтда касалликни секинлаштирадиган турли йўллар қидирилаяпти.
Эслатиб ўтамиз, профессор Уилмит 1996 йили Долли лақабли қўйни клонлаштириши туфайли машҳур бўлиб кетган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter