Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танқид билан ишдан олинган ҳоким янги лавозимга тайинланди

Танқид билан ишдан олинган ҳоким янги лавозимга тайинланди

Худойбердиев Нуршод Нурмаматович Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Нуршод Худойбердиев 1983 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон  туманида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.

Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан берилган расмий хабарда Нуршод Худойбердиев 2019 йилдин 2024 йил август ойига қадар Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимида ишлагани айтилади.

Президент томонидан шу йилнинг 17 июлида ўтказилган йиғилишда фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган ўн нафар ҳоким ишдан олинганди. Улар орасида Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев ҳам бор эди.

Собиқ ҳоким 2020 йили ҳам сўконғичлиги билан тилга тушган ва қаттиқ огоҳлантирилганди.

Қайд этилишича, мазкур тайинлов Қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг