Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ва ўқитувчилар тиббий кўрикдан бепул ўтказилади

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ва ўқитувчилар тиббий кўрикдан бепул ўтказилади

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддасининг биринчи қисмига қўшимча киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (www.regulation.uz) жойлаштирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Меҳнат кодексининг 214-моддасида иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт бўлган ходимлар рўйхати кўрсатилган ҳамда тиббий кўрикдан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмаслиги белгиланган.

Адлия вазирлиги таҳлилларига кўра, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари ўзларининг шахсий маблағлари ҳисобидан соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий кўрикдан ўтказилаётганлиги маълум бўлди.

Қонун лойиҳасига кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳамда умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг педагог ва бошқа ходимлари иш берувчининг бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг