ИИВ Ўзбекистон халқ артистини қидирувга берди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тошкент давлат циркининг собиқ бош директори Баҳром Мажидовни қидирувга берди. Бу ҳақда UzNews нашри хабар тарқатди.
ИИВ нинг интернет сайтида ёзилишича, 1955 йил 11 декабрь куни таваллуд топган Баҳром Мажидов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Kодексининг 164-моддаси 3-қисмида келтирилган жиноятларни содир этишда гумонланиб қидирувга берилган.
Ўзбекистон давлат циркининг узоқ йиллар раҳбари бўлган, Ўзбекистон халқ артисти Баҳром Мажидовга нисбатан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги қидирув эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter