ИИББ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Яшнобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари этиб подполковник Раҳматов Дониёр Бахтиёрович тайинланди.
У 1980 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий, Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2002 йилда Тошкент шаҳар ИИББ Ўқув марказини тамомлаб, Учтепа тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимидан бошлаган. 2006 йилдан 2018 йилга қадар Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБда профилактика инспектори, профилактика катта инспектори, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи в.б., ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2018 йилдан 2020 йилга қадар Юнусобод тумани ИИО ФМБда раҳбарлик лавозимларида хизмат олиб борган.
Чилонзор тумани ИИО ФМБ 1-сонли Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб подполковник Собирова Шоира Салоҳиддиновна («Қатортол», «1-Қатортол», «Лутфий», «Оқ тепа», «Нафосат», «Боғзор» маҳалла фуқаролар йиғинлари) тайинланди.
Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ 4-сонли Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб майор Солижонов Шуҳрат Раҳматуллаевич («Чимён», «Султония», «Гулсанам», «Катта Қорасув», «Шўртепа», «Шукур Бурханов», «Алишер Навои» маҳалла фуқаролар йиғинлари) тайинланди.
Миробод тумани ИИО ФМБ 3-сонли Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Рустамов Ботир Қаҳрамонович тайинланди. («Иноқобод», «Наврўз», «Тонг юлдузи», «Байналминал», «Истиқлолобод», «Миробод», «Янги Миробод», «Темирйўлчилар», «Заминобод», «Биродарлик» маҳалла фуқаролар йиғинлари).
Яшнобод тумани ИИО ФМБ 4-сонли Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Файзуллаев Шерзод Эркинович тайинланди («Наврўзобод», «Бирлашган», «Парвоз», «Дилбоғ», «Илтифот», «Нодира», «Шохмардон», «Шохсанам», «Янгинур», «Ойдинкўл», «Донишманд» маҳалла фуқаролар йиғинлари).
Яшнобод тумани ИИО ФМБ 5-сонли Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Муҳаммадиев Отабек Рустамович тайинланди («Уйсозлар», «Ўрта масжид», «Янгиқўрғон», «Бехизор», «Тарновбоши», «Катта Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинлари).
Яшнобод тумани ИИО ФМБ 6-сонли Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Ҳақназаров Баходир Бахтиярович тайинланди («Қўйлиқобод», «Янги давр», «Бунёдкор», «Катта қўйлиқ», «Мумтоз», «Иқбол» маҳалла фуқаролар йиғинлари).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter