Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИББ Жаҳонгир Отажоновнинг «номақбул чиқишлари»га жавоб қайтарди

ИИББ Жаҳонгир Отажоновнинг «номақбул чиқишлари»га  жавоб қайтарди

Скриншот

Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг ички ишлар ходимлари бўйича навбатдаги видеочиқиши кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда Отажонов машинасини бир неча кундан бери ололмаётганини айтиб ўтган. 

Тошкент шаҳар ИИББ вазият юзасидан қуйидагича  изоҳ берди.

«Сўнги кунларда интернет ижтимоий тармоқларида Тошкент шаҳри, Олмазор туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро Отажонов Жаҳонгир Сапарбаевични турли номақбул чиқишлари фуқароларимизнинг ўринли эътирозларга сабаб бўлмоқда

17 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори томонидан М.Улуғбек тумани, Олтинтепа кўчасида ҳаракатланиб келаётган «Gentra» русумли транспорт воситаси тўхтатиб текширилганда, ҳайдовчи 1979 йилда туғилган, Атажанов Алишер Сапарбаевич (Ж.Атажановнинг укаси) бошқарув ҳуқуқини берувчи хужжатлари бўлмаганлиги сабабли автоулов жарима майдонига жойлаштирилган ҳамда айни вақтга қадар тегишли хужжатлар тақдим этилмаётганлиги сабабли вақтинча сақланмоқда»,— дейилади ИИББ хабарида.

Жаҳонгир Отажонов ўзининг давлат органлари хизматчиларига нисбатан ҳақоратомуз видеочиқишлари орқали яқинларининг ҳуқуқбузарликларини яшириш, ўзининг маиший муаммоларига омма эътиборини тортишга уринишлари намоён бўлаётгани айтилган. 

«Мазкур фуқаронинг ҳаракатларида туҳмат ва ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, ҳолатга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берилади ва жамоатчиликка қўшимча равишда ахборот тақдим этилади»,—дейилади баёнот якунида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг