Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазирлиги қошида институт ташкил этилди

Ички ишлар вазирлиги қошида институт ташкил этилди

Фото: «Xabar.uz»

Ҳукуматнинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор билан Ички ишлар вазирлиги Академиясининг малака ошириш факультети, академик лицейлар билан ишлаш бўлими, моделлаштириш ва симуляция маркази ҳамда педагогик кадрлар тайёрлаш курси негизида Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти ташкил этилди.

Малака ошириш институти ички ишлар органларининг офицерлар таркибидаги ходимларининг малакасини оширишувчи таълим муассасаси ҳисобланади.

Малака ошириш институти Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг юридик соҳадаги илмий тадқиқот ишларининг натижалари бўйича тайёрланган авторефератларни бир нусхадан бепул олувчи ташкилот рўйхатига киритилди.

Шунингдек, қарор билан 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институтининг ўқув-моддий техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда бино ва иношоотларини капитал таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг