Ҳукумат қарори: энди электромобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш атиги 510 минг сўм бўлади
Ўзбекистонда электромобилларни давлат рўйхатидан ўтказишда имтиёзлар берилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Унда келтирилишича, сўнгги вақтларда кенг жамоатчилик орасида экологик муаммолар кенг муҳокама қилинмоқда. Мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш, яшил энергетикани қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шундай чора-тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида аҳолининг яшил энергетикада ҳаракатланувчи транспорт воситалари харид қилишини рағбатлантириш мақсадида бундай тоифадаги транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида имтиёз берилмоқда.
Қайд этилишича, 2024-йил 1-апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида — 510 минг сўм тўлов белгиланмоқда.
Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун эса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 6,84 баравари миқдорида тўлов белгиланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter