«Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий филиалларига жорий йил 1-10 декабрь кунлари аҳоли учун 19,5 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди – «Ўзбекнефтгаз»
«Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб ва ишлаб чиқариш бошқарма ва корхоналари томонидан суюлтирилган газ маҳсулоти «Ҳудудгазтаъминот» АЖ га юклаш режаси ортиғи билан бажарилмоқда.
Жорий йилнинг 1-10 декабрь ҳолатига «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ишлаб чиқарувчи завод ва бошқармалар томонидан Республика аҳолиси учун «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ таъминот филиалари орқали аҳолига 19,5 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. (белгиланган режа кўрсаткичига нисбатан 1,8 минг тонна кўп ёки 110,2%).
Маълумот учун: Жорий йилнинг декабрь ойида аҳолига «Ҳудудгазтаъминот» АЖга 55,0 минг тонна юклаб бериш белгиланган.
Республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши даврида истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз бир маромида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида доимий ишчи гурухи тузилган ва туну-кун ишламокда.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter