Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер олиб бериш ваъдаси билан қўшнисини 10 минг долларга «туширган» фуқаро ушланди

Ер олиб бериш ваъдаси билан қўшнисини 10 минг долларга «туширган» фуқаро ушланди

Жорий йилнинг 10 апрель куни Тошкент шаҳар Олмазор туман прокуратурасидан келиб тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 23 июль куни фуқаро Б.Х. Ўрозбоев қўшниси Ҳ.Б.га Тошкент вилояти Тошкент тумани Ҳасанбой ҚФЙ ҳудудидан 5 сотих ер олиб беришликни айтиб, алдов йўли билан ундан 10 000 АҚШ долларини олган.

Лекин у шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ҳам қайтариб бермаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Х. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг