Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳар бир одам 120 йил яшашга ҳақли»: нималарга жиддий эътибор бериш керак?

«Ҳар бир одам 120 йил яшашга ҳақли»: нималарга жиддий эътибор бериш керак?

Ёшингиздан уялманг, унутманг, бошқалар сизга ҳавас билан қарайдилар.

Ҳа, шундай: бутун бошли 100 йил давомида омад йўлдошингиз бўлмоғи даркор. Аввало, ҳаммаси ишончга боғлиқ. Сизнинг ирсиятингиз яхши бўлиши керак.

Энг яхши маслаҳатлардан бири: оёғингиз узангида бўлган пайтда кетинг. Ана шунда катта қониқиш ҳис этасиз, ўзингизни омадли ҳисоблайсиз!

«Ҳар куни ўзингиз учун ёқимли нимадир қилинг. Ёқимли иш билан машғул бўлинг». Муваффақиятга эришган кишилар ҳам, кекса нуронийлар ҳам шундай маслаҳат берадилар.


Биринчи қисм: «Ҳар бир одам 120га киришга ҳақли»: узоқ умр кўриш сири нимада?


Ҳаммаси ўзингизнинг қўлингизда. Тўғри танланг – фақат ота-оналаргина танланмайди, қолганини ҳамиша танлаш мумкин.

Тафаккур ҳақида ўйлаш жуда муҳим. «Ўрганиб бўлдим» деб ҳеч қачон айтманг. Турли курсларга қатнанг. Ёшингиздан уялманг, аксинча бошқалар сизга ҳавас билан қарайдилар.

Ҳазил-мутойиба – ҳаётий куч, турмуш машаққатларини бартараф этувчи яхши йўл.

Ўз устингиздан кулсангиз, бошқаларнинг устингиздан кулишларига йўл қўймаган бўласиз.

Одам қизиқувчан бўлмоғи керак. У ўзининг кулфат ва изтироблари ортидаги дунё билан қизиқиши зарур. Ҳар қандай янгилик, янги одамлар билан танишиш ёки навбатдаги пьесани кўрганда шавқ-завқ олиш – ҳаётни сидқидилдан севиш керак.

Янги ниманидир ўрганишингиз сизни бахтли қилади ва тафаккурингизни асрайди.

Узоқ яшаётган айрим аёлларнинг фикрича, «ўзингиздан катта ёшдаги эркакка турмушга чиқманг, аксинча иш тутинг». Бироқ бошқалар бу фикрни инкор қиладилар. Яъни ёши катта умр йўлдоши аёлига кўпроқ суянчиқ бўлади.

Нима билан шуғулланаётганингиз муҳим эмас – севимли гуруҳингизнинг альбоми муқоваларини йиғаётган бўлишингиз мумкин. Аммо бу ишни бор иштиёқингиз билан амалга ошираётган бўлсангиз – ҳаётсиз!

Изтиробга тушмасликка, шунчаки яшашга ҳаракат қилинг. Муаммолар туғилганида уларни бартараф этиш учун ўзингизга ишонишга интилинг. Кечиримли бўлинг. Ана шунда муаммолар ўз-ўзидан ечимини топади.

Бир нуронийнинг айтишича, кўчмас мулкни гаровга қўйиб қарз олиши етти ёшида бўлган. У ҳаммасини дарҳол тўлади. Шу боис изтиробга тушмайди. Бу тамойилга ҳозиргача амал қилади. Узоқ яшаётганининг сири ана шунда.

Тақлид қилиш учун ўзингиздан намуна олинг ва улкан натижаларга эришишга ҳаракат қилинг.

 Набиранинг ёзганлари

Бир болакай 101 ёшли бувисидан қуйидаги тасвияларни ёзиб олган:

– Тўғрисўз бўл. Мен камдан-кам ёлғон гапирганман. Агар одамларга нисбатан тўғрисўз бўлсанг, улар ҳам сен билан шундай муносабат ўрнатишади. Ёлғон – ҳаддан зиёд оғир иш бўлиб, ўзингни ниҳоятда уринтиришдир.

Қалбингни очинг, ана шунда дунё мўъжаз бўлиб кўринади.

Бошқаларни диққат билан тингла. Қандайдир янгилик эшитасан. Қулайроқ жойлаш, чунки кўп билишингни намойиш этиш учун гапирганингда эмас, ўзгаларга қулоқ тутганингда анча узоққа борасан.

Ҳар куни мизғиб олиш учун вақт топишга ҳаракат қил.

Сенинг оиланг битта, шунинг учун уни маҳкам ушла. Молиявий ёки руҳий бўладими, ҳар қандай муаммо туғилганида ҳам оилангни маҳкам тут. Қайсидир кунлар бошқаларникидан ёмон туюлади, бироқ шундай бўлиши ҳам керак: тун ҳаммасидан кўра тонг ёришишидан олдин қоп-қоронғи бўлади.

Мен ҳаётни гўзал қиладиган майда-чуйдаларни илғашга ҳаракат қиламан. Бу лаҳзаларда вақт секин ўтади. Жароҳат олмасликка ҳаракат қил.

Менинг машғулотим кўп. Бинго ўйнайман, қўл иши ва медитация билан машғулман, ёши улуғ кишиларга мўлжалланган фитнесга бораман ва йога билан шуғулланаман. Бунинг устига нарх тушишини кўздан қочирмайман, ҳафтасига уч марта дўконларга югураман.

Узоқ яшаётган яна бошқа кишиларнинг маслаҳат беришича, хотиржам ухланг, безовта бўлмасликка ҳаракат қилиб, ёқимли тушлар билан завқланинг.

– Ёқимли бўлинг, – дейди улар. – Бу нуроний ёшгача яшаётганимизнинг сабаби, атрофимизни сизни севадиганлар ташкил этади. Бекаму кўст бўлинг.

101 ёшли Мария Купер журналистга интервью бериш учун уни ўзининг бошқарувидаги машина сайрига таклиф қилди.

– Мен умрим бино бўлиб ичмадим, чекмадим ва гиёҳванд моддалар қабул қилмадим, – деди Мария Купер. – Ҳеч қачон ранжимасликка интилдим, айниқса йўлда бўлганимда. Мен қаттиқ ҳаяжон, руҳий зарбаларни ёмон кўраман. Ижобий фикрлайдиган кишилар орасида бўлишни ёқтираман, улар мени руҳлантиради.

Изтиробга тушмасликка, шунчаки яшашга ҳаракат қилинг.

Бўш вақтингиз кам бўлсин

Умуман айтганда, ҳаётдан завқланиб яшанг. Бегоналарнинг ишларига аралашманг ва зарарли овқатларни тановул қилманг.

Юқорида тилга олинганидек, кулги саломатликни асрашга ёрдам беради. Агар сиз ҳамма нарсада кулгини кўра олсангиз, узоқ яшайсиз. Ғам-ғуссага муштингизни кўрсатинг, умидсизликка тушманг. Кулаётганингизда жаҳл қила олмайсиз ёки ғамга ботмайсиз, ёхуд ҳасад қилмайсиз.

Ўзингизга қараб, қурол топа олинг. Улар ҳаммада бўлиб, бизнинг яшашимизга ёрдам беради. Инсон сўз ва тасаввур кучига эга. Энг яхши «қурол» ана шу!

Яхши иштаҳангиз, дўстларингиз кўп ва бўш вақтингиз эса кам бўлсин. Одам бўш вақтида турли ўй-хаёлларга берилади-да! Рисоладагидек умр йўлдоши ва хотиржам феъл-атвор ҳам керак.

Ҳеч қачон масъулиятдан қочманг. Агар сиз ҳеч нимага жавоб бермасангиз, масъулликка мажбур қилувчи қандайдир тескари иш қилинг. Бу фикрлаш қобилиятингизни сақлаш, ҳаётга қизиқишингиз ва кейин ҳам тирик қолишингизга ёрдам беради.

Ҳамиша сергак бўлинг. Саховат мукофотга муҳтож эмас.

Диққат-эътиборли, фаол ва маданиятли одам бўлинг. Бировларнинг ноғорасига ўйнаманг.

Чекманг, ичманг ва таслим бўлманг. Бир кун билан яшанг ва тўлқинни тутиб олинг. Бахт исташингиз мумкин, бироқ инсон энг яхши нарсаларни оғир дамларда кашф этади.

Қилишингиз керак бўлган ишни бажаринг. Ўйламанг, шунчаки амалга оширинг.

Уй ҳайвони сақланг. Инсон баъзида ўзини жудаям ёлғиз ҳис этади, уй ҳайвонлари эса бизнинг тирик жон эканлигимизни эслатиб туради.

Энг асосийси, хотиржамлик! Ҳаётдан роҳатланинг ва унутманг: тақдирдан қочиб бўлмайди. Борига шукр қилинг, ҳар куни, ҳар дақиқа, ҳар лаҳзада шукр қилинг.

Акбар Фатҳуллаев

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг