Ҳар бир беморни даволашдан 3 миллион сўмгача иқтисод қилиш ечими айтилди
Кардиология масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, келгуси йил 1 июлга қадар туман, вилоят ва республика даражасида даволанадиган касалликлар рўйхати тузилиб, шу асосда режали даволаш ишлари йўлга қўйилади. Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишни Шавкат Мирзиёев ўтказмоқда.
Йиғилишда таъкидланишича, туман шифохоналарига ЭКГ, ЭхоКГ, холтер-монитор ва дефибриллятор каби 4 турдаги кардиология ускуналари ўрнатилиб, бу йўналишда кўрсатиладиган хизматлар 5 тадан 15 тага оширилади. Бунинг учун қўшимча 60 миллиард сўм йўналтирилади ва келгуси йил 1 июлга қадар мутахассиси мавжуд туманлар 4 турдаги замонавий кардиология ускуналари билан жиҳозланади.
«Шу орқали ҳар бир бемор кардиология хизматларидан 3 миллион сўм иқтисод қилади», - деди Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ, кардиология хизмати бўйича қатор янгиланишлар бўлиши эълон қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter