Россияда портлаган газ оқибатида ҳалок бўлган самарқандликнинг жасади қариндошларига етказилди
Жорий йилнинг 9 февраль куни соат 6:55да (Тошкент вақти билан) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказига Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятларда бошқарув миллий марказидан Москва вилояти Ступино шаҳарчаси Торбеево қишлоғидаги қушхонасида гўштни қайта ишлаш жараёнида газ баллонининг портлаши натижасида Ўзбекистоннинг Россияда ишлаётган 5 нафар фуқароси куйиш билан боғлиқ тан жароҳати олган. Кейинчалик улардан бири шифохонада вафот этгани ҳақида хабар келиб тушди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази тезкор навбатчиси зудлик билан тегишли маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликларига ҳамда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вакилларига етказди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ишчи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси Ступино шаҳар шифохонасидан Москва шаҳридаги А.В.Вишневский номли хирургия институти ва Н.В.Склифосовский номли илмий-тадқиқот институтига жойлаштирилди.
Кеча, 14 февраль куни эрталаб қурбон А.Қаршиевнинг жасади Москва шаҳридан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» орқали Тошкент шаҳрига келтирилди. Айни пайтда А.Қаршиевнинг жасади Самарқанд вилояти Ургут туманидаги қариндошларига дафн қилиш учун топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter