Ҳафта бошида ҳарорат бироз тушади
Ўзгидромет 29-31 июлга об-ҳаво прогнозини тақдим этди.
Қорақалпоғистон Рeспубликасида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, 29 июлда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
30-31 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 июлда 20-25°, 30-31 июлда 18-23°, кундузи 29 июлда 28-33°, 30-31 июлда 34-39° гача кўтарилади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади. ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 29 июлда 20-25°, 30-31 июлда 18-23°, кундузи 29 июлда 28-33°, 30-31 июлда 34-39° гача кўтарилади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 29-30 июлда айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29-30 июлда 25-30°, 31 июлда 22-37°,кундузи 29 июлда 34-39°, 30 июлда 36-41°, 31 июлда 36-41° бўлади.
Тошкeнт, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 29 июлда 36-41°, 30-31 июлда 34-39° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 25-30°, кундузи 29 июлда 38-43°, баъзи жойларда 45° гача, 30-31июлда 36-41° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 29-30 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 29 июлда 36-41°, 30-31 июлда 34-39° бўлади.
Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 29-30 июлда 27-32°, 31 июлда 24-39° гача бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter