Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғузорда МИБ ходимининг хатоси билан фуқарога 2 миллиондан ортиқ қарздорлик ҳисобланди

Ғузорда МИБ ходимининг хатоси билан фуқарога 2 миллиондан ортиқ қарздорлик ҳисобланди

Фото: «Xabar.uz»

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Халқабод қишлоғида яшовчи Ж.Ҳайдарова туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппаратига мурожаат қилди.

Мурожаатда айтилишича, у электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширган бўлишига қарамай, туман электр таъминоти корхонаси томонидан нореал қарздорлик ҳисобланган.

Ўрганиш натижасида фуқаронинг мурожаатида айтилган даъво ўз исботини топди. Аниқланишича, туман Мажбурий ижро бюроси ходими Ш.Қулдашевнинг ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараганлиги оқибатида ҳисоблагич кўрсатигич ошириб кўрсатилган ва 2018 йил 5 март ҳолатида 2 129 089 сўм сунъий қарздорлик ҳисобланган.

Ишда тўпланган ҳужжатларга асосланиб, Ғузор туман маъмурий судига даъво аризаси киритилди. Суд қарорига кўра, аризачи Жарқин Ҳайдарованинг Ғузор туман электр тармоқлари корхонаси ходимларининг хатти-ҳаракати устидан берган шикоят аризаси қаноатлантирилди. Фуқаро абонент рақамига ҳисобланган қарздорлик ғайриқонуний деб топилди ва Мажбурий ижро бюроси Ғузор туман бўлими ҳамда Ғузор туман электр таъминоти корхонаси зиммасига фуқаро номига ҳисобланган қарздорликни бекор қилиш мажбурияти юклатилди, Ғузор туман Мажбурий ижро бюроси ходими Ш.Қўлдошев ҳисобидан давлат фойдасига 172 240 сўм давлат божи ундирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг