Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистон ҳодисасидан сўнг Андижондаги ҳолат текширилди

Гулистон ҳодисасидан сўнг Андижондаги ҳолат текширилди

Фото: Ҳокимлик ахборот хизмати

Кислород станцияларидаги лоқайдлик туфайли вужудга келиши лозим бўлган нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида Андижон вилояти ҳокими бошчилигида алоҳида ишчи гуруҳ тузилиб, 9 та шифохоналар қайта кўздан кечирилди, дейилади ҳокимлик ахборот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, бу жойларга асосан, вақтинчалик 16 та кислород станциялари ўрнатилган. Кислород баллонлардан станциянинг қуввати етмаётган 4 та муассасаларда фойдаланилмоқда.

Бундан ташқари, COVIDга мослаштирилмаган шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари шифохоналари ҳамда вилоят тиббиёт муассасаларида 211 та кислород баллонлардан фойдаланилмоқда.

Фото: Ҳокимлик ахборот хизмати

Шу билан бирга, хавфсизликни таъминлаш мақсадида кислород балонлар вентиллари ҳимояловчи калпаклар, хавфсизлик резина белбоғлари жиҳозланди. Балонлар занжирли тасма билан маҳкамланди.

Эслатиб ўтамиз, кислород баллонларидан фойдаланилганда, асбоб-ускуналар, ходимларнинг қўллари ва кийимлари ёғ ва мойдан тозаланган бўлиши лозим! Кислород баллонлари билан ишлашда спирт, лейкопластир, дезинфекциялаш воситаси ёки бошқа ёниши мумкин бўлган манбаларни ишлатиш тақиқланади. Синтетик матодан тикилган кийимларда ишлаш мумкин эмас, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида кислород баллони портлаши содир бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг