Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гўштдан тийилинг! Шифокор айрим инсонларни огоҳликка чақирди

Гўштдан тийилинг! Шифокор айрим инсонларни огоҳликка чақирди

Фото: Xabar.uz

Қизил гўшт инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Мол гўшти, қўй гўштини тез-тез истеъмол қилиш холестерин ва қон босимини ошириши мумкин, бу эса юрак-қон томир касалликлари хавфини кучайтиради. Бу ҳақда гастроэнтеролог Екатерина Есакова маълум қилди.

«Гўштни кўп истеъмол қилиш ва йўғон ичак саратони ривожланиш хавфи ўртасидаги боғлиқликни исботловчи тадқиқотлар мавжуд. Шундай қилиб, юрак-қон томир касалликлари ва ичак саратони хавфи остида бўлган одамларга ушбу маҳсулотни чеклаш тавсия этилади», — дея огоҳлантирди шифокор.

Шу билан бирга, гастроэнтерологнинг таъкидлашича, қизил гўшт таркибидаги озуқа моддалари (Б витамини, темир, рух, селен ва бошқа витамин ва минераллар) ҳақида унутмаслик керак:

«Aгар инсон гўштдан воз кечишга қарор қилса, унинг ўрнини босувчи етарли миқдордаги озуқа моддаларини ўз ичига олган ўсимлик маҳсулотлари билан парҳез қилиши керак»,— дейди шифокор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг