Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғофуржон Мирзаев ватандошларга ташаккурнома йўллади

Ғофуржон Мирзаев ватандошларга ташаккурнома йўллади

Фото: Xabar.uz

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳозирги пайтда моддий ва маънавий мададга муҳтож бўлган кишиларга ёрдам кўрсатаётган ватандошларга ташаккурнома йўллади.

Жорий йилги синовли дамлар бутун дунё аҳлини бир-бирларига меҳр-оқибатли бўлишни, барча инсоний фазилатларни янада мустаҳкамлашга туртки бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Мамлакатимиз фуқаролари юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларда халқимизнинг бирдамлилигини, ҳамжиҳатлигини ва албатта, нечоқлик саховатпешалигини намоён этаётган бўлса, куни кеча Сардоба сув омборида юз берган фалокатни бартараф этиш ва талофат кўрганларга ёрдам кўрсатишда яна бир бор исботламоқдалар.

Халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенгликнинг бундай ноёб ижтимоий хусусияти ўйлайманки дунёнинг бирон нуқтасида йўқ. Халқимизнинг буюклиги хам мана шунда азиз юрдошлар, бунга тарих кўп маротоба гувоҳ бўлган.

Сизнинг бугунги кўрсатаётган ҳақиқий ўзбекона бағрикенглигингиз, меҳр-мурувватингиз, беминнат ёрдамингиз кўрилган талофатларни бартараф этишда мадад бўлади. Айниқса, фалокатдан азият чеккан шахсларга етиб бориб, кўнгилларини хушнуд этиши шубҳасиз.

Холис ниятда амалга ошираётган кўмакларингиз билан ҳозирги пайтда моддий ва маънавий мададга муҳтож бўлган кишиларнинг дилларига малҳам бахшида этмоқдасиз. Бу ҳаракатларингиз ғоят таҳсинга сазовордир.        

Олий ҳимматлигингиз учун Сизга минг бора ташаккур! – дейди ҳоким.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг