«GM Uzbekistan» янги опцияли автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди
«GM Uzbekistan» харидорларга қулайлик яратиш ва мижозларнинг ишончини ошириш мақсадида қўшимча қурилма ва опциялар танлаш имкони бўлган янги «Plus» пакетини тақдим этмоқда, дея хабар берди компания матбуот хизмати.
«GM Uzbekistan» компанияси 2019 йилнинг март ойидан янги опцияли автомобилларни ишлаб чиқаришни синов тариқасида йўлга қўйди. Харидорлар янги опцияли автомобиллар учун жорий йилнинг 15 март кунидан эътиборан расмий дилерлар орқали шартнома тузишлари мумкин бўлади. Март ойида шартнома тузган харидорларнинг янги опцияли илк автомобиллари 2019 йилнинг июнь ойида етказиб берилади.
Янги автомобиль опциялари модификациясига қараб қуйидаги опцияларни ўз ичига олади:
-Ўриндиқ ва олд ойналарни иситиш;
-рулнинг чарм қопламаси;
-қўшимча шовқин изоляцияси;
-радиаторнинг хром билан қопланган панжараси;
-масофада бошқариладиган орқа кўриниш ойнаси;
-электрон турғунлик тизими;
-Шина босими мониторинги тизими ва бошқалар.
Дастлабки босқичда қўшимча опциялар билан «Spark», «Nexia» ва «Lacetti» автомобиллари жиҳозланади, кейинчалик эса ушбу рўйхат «Cobalt» модели билан тўлдирилади.
2019 йилда янгиланган қўшимча опциялар рўйхати ҳамда улар билан жиҳозланадиган автомобиллар сони ортиб бориши айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter