Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ғишткўприк» чегара пости қачонгача ёпилиши маълум бўлди

«Ғишткўприк» чегара пости қачонгача ёпилиши маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

«Ғишткўприк» чегара божхона пости 5 февралдан эътиборан 4 ойга ёпилади. Бу ҳақда божхона қўмитаси хабар берди

Чеклов мазкур постдаги улкан қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда. Хусусан, постда вақтинчалик биноларни демонтаж қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, постга туташ ҳудудда зарур инфратузилмани ташкил этиш назарда тутилган.

«Ғишткўприк» чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 5 феврал «Навоий» чегара божхона постига йўналтирилади. 

Янгидан замонавий тарзда бунёд этилган «Навоий» чегара божхона пости ҳам Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган бўлиб, Ғишткўприк постига яқин ҳудуд ҳисобланади. 

Жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида «Навоий» чегара божхона постида юк автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг