Галактикамизни бир нафасда ютиб юборадиган «Қора туйнук» қандай пайдо бўлган?
Илм-фанга 100 миллиарддан ортиқ галактика маълум. Бизнинг Сомон йўли галактикамиз ўртача катталикдагилари туркумига киради. Сайёраларнинг ҳажмлари ҳам турлича, масалан бизнинг Еримимиз ҳажмига кўра, Сомон йўлидаги 5 сайёра. Қуёш ва Ерни копток ва нўхатга қиёс қилишганини билсангиз керак. Тасаввур қилиш мушкул, аммо шундай қудратли «астро-йиртқич»лар борки, улар нафақат Ер ёки Қуёшни, балки бутун галактикамизни бир нафасда ютиб юборишга қодир. Халқ тилида «Қора туйнук» деб аталадиган бу «йиртқич» қандай пайдо бўлган? Ҳозир шу ҳақда гаплашамиз.
Улар бизнинг сайёрамиздан триллион баробар каттароқ. Бундай «астро-йиртқич»ларнинг қандай шаклланиши ва ўсиши ҳақида илм-фанга жуда кам нарса маълум. Янги телескоплар ва техникалар бу гигантларга янгича қарашни беради.
Олимлар қудратли «Қора туйнук»ларнинг ҳосил бўлиши ҳақда аниқ тўхтамларга кела олмаган бўлсалар-да, кенгайиб бориши ҳақда умумий қарашларга эга. Маълум бўлишича «Қора туйнук» марказида кенг ва катта ўлчамдаги спирал мавжуд бўлади. Бу одатий ядро каби эмас ва натижада миллионлаб йиллар давомида кўплаб галактикаларни деформация қилган тўқнашувлардан ҳосил бўлган самовий чангларни ўзига ёпиштириб олади. Бу худди қор коптогини думалатганингиз сари катталашганидек, спирал ҳам ўзининг атрофидаги космо-чиқиндилар билан катталашиб боради.
«Қора туйнук»нинг қуввати унинг қанча фаол сайёраларни «паққос туширгани билан ўлчанади», дейди кионотшунослар. Фаол сайёралар ёки ядрога эга бўлган бошқа самовий жисмларнинг қувватини ўзида жамлаган туйнуклар борган сари кенгайиб, хавфлилашиб боради.
Оддий «Қора туйнук»лар Қуёш массасидан тўрт баравар кўп бўлса -да, уларнинг улкан «қариндош»лари миллионлаб, баъзан миллиардлаб марта катта. Олимларнинг фикрича, деярли ҳар бир катта галактиканинг юрагида супермассив қора туйнук бор. Бу эса ҳар қандай галактика шундай «қотил»га айланиб кетиши мумкинлигини кўрсатади.
«Менинг тадқиқотим учун идеал галактикалар — бу сиз тасаввур қила оладиган энг чиройли, мукаммал спираллар. Энг чиройли галактикалар бу қора туйнуклар қандай ўсиши сирини очишга ёрдам берадиган галактикалардир», дейди Оксфорд университетининг қора туйнукларни ўрганувчи мутахассиси Бекки Сметхурст.
«Қора туйнук» шу қадар зич ҳолатдаки, ҳатто ёруғлик ҳам унинг марказидан қочиб қутула олмайди. Уларнинг атрофдаги юлдузларни қуюндай ўз қарига тортиб кетади. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, «Қора туйнук»нинг марказида тишлари жойлашган ва улар ҳар қандай жисмни парчалаб ташлайди.
Калифорния университети мутахассисларининг фикрича эса «Қора туйнук»лар пайдо бўлиши ва ўсиши оддий жараён — сирли нарса йўқ. Ўлаётган юлдузнинг ёқилғиси тугайди, ўта янги юлдузда портлаб кетади, ўз-ўзидан қулаб тушади. Бу жараёнларнинг ҳаммаси «Қора туйнук»лар учун «озуқадир». «Қора туйнук» ғояси бир асрдан бери мавжуд. Бу ҳақда Алберт Эйнштейннинг умумий нисбийлик назариясида маълум қилинган эди.
Бундай «астро-йиртқичлар» шу даражада очофат бўлишадики, олдидан чиққан ҳар қандай жисмни «сўриб олаверади». Аммо сўнаётган юлдузларни ютиш орқали «Қора туйнук» супермассив бўла олмайди. Улар учун фаол юлдузлар ва галактикалар энг маззали таом ҳисобланади.
Маълумотларга қараганда илк «Қора туйнук» биринчи юлдузларнинг илк катта портлашидан тахминан 200 миллион йил ўтгач пайдо бўлган. Агар илк юлдузлар портлаши тахминан бундан ўн уч ярим миллиард йил аввал содир бўлганини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳозирдаги энг катта «Қора туйнук»нинг катталигини ҳисоблашга ақлимиз қодир эмас.
Қора туйнуклар «воқеалар горизонти» деб номланувчи сферик чегарага эга. Бу соҳада ёруғлик, энергия ва материя муқаррар равишда тузоққа тушади. «Воқеа горизонти»дан ташқарида айланадиган диск яқин атрофдаги материяни 10 миллион C° гача қиздиргачдан атрофдаги юлдузлар эриб кетади.
«Қора туйнуклар — коинотдаги энг самарали ва фаол двигателлар, — дейди француз тадқиқотчиси Марта Волонтери. Улар массани 40 фоизгача самарадорликка эга энергияга айлантиради».
Уларнинг шаклланиши ва эволюцияси галактикаларнинг ривожланиши ва бутун оламнинг тарихи ва тузилиши ҳақидаги ҳикоялар билан чамбарчас боғлиқ. Бу космик гигантларнинг сирини ҳал қилиш, олимларнинг нима учун бундай бўлганини тушунишга уринишидаги муҳим қадам бўлади.
Санжар Машриқий тайёрлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter