Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФВВ «Сардоба» сув омбори ўпирилишидан етган зарар кўламини ошкор қилди

ФВВ «Сардоба» сув омбори ўпирилишидан етган зарар кўламини ошкор қилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Сардоба» сув омбори ўпирилиши натижасида бўлган тошқиндан кўрилган зарар кўламини маълум қилди.

Вазирлик хабарига кўра, ҳозирда тошқиндан зарарланган 58 та базавий мобил станцияларидан 48 таси аллақачон таъмирланди. Шу билан бирга, ишдан чиққан бошқа инфратузилма объектларига етказилган зарар миқдорини баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар етган инфратузилма объектларига 8 та болалар боғчаси, 16 та мактаб, 7 та тиббиёт муассасаси, 1 та коллеж, 7 та қабристон, 3 та масжид, 13 та республика аҳамиятидаги кўприк, 52 км узунликдаги йўл, 1 та деҳқон бозорини киритиш мумкин. Шунингдек, 99 та кўп қаватли турар-жой биносига қисман зарар етган.

Маълумот учун, Сирдарё вилоятининг сув тошқини бўлган ҳудудларига жойлардан инсонпарварлик ёрдамлари келиши давом этмоқда. Бугунга қадар Сирдарё вилоятига 180 тонна ун, 48 тонна макарон маҳсулотлари, 63 тонна ўсимлик мойи, 47 тонна гуруч, 37 тонна гўшт, 58 тонна шакар, 228 тонна картошка, 176 тонна пиёз ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг