ФВВ интернетда тарқалган ваҳимали хабар бўйича тушунтириш берди
Ижтимоий тармоқларда «Тошкент сити ҳудудидаги бинонинг 15 қаватидан бир инсон қулаб тушганлиги айтилмоқда» сарлавҳаси остида маълумот тарқатилган.
Аслида бу тактик ўқув-машғулоти бўлиб чиқди. ФВВ бу бўйича тушунтириш берди.
«Бугун, 28 январ куни ФВВ Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази шахсий таркиби томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлганда тўғри ҳаракт қилиш бўйича режавий махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди», дейилади муносабатда.
Унда жабрланганларни хавфсиз жойга олиб чиқиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғинлар ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилиб, ходимлар билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
Махсус-тактик ўқув машқи давомида ҳеч ким жабрлангани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter